Таржимои ҳоли

Наби Рахимов — Народный артист СССР, Лауреат Государственных премий, актёр театра и кино, педагог.

СССР халқ артисти, Давлат мукофотлари совриндори, театр ва кино актёри, педагог Наби Раҳимов 1911 йилнинг 7 ноябрида Қўқон шаҳрида дунёга келади. Унинг отаси турли қулф, керосин чироқларни тузатадиган, челакларни ямайдиган уста эди ва кичкина Наби ёшлигидан отасига ёрдамчи бўлди. Аммо театрнинг буюк кучи уни ўзига тўхтовсиз тортиб турарди. 15 ёшли Наби духовой оркестрда кларнет чалишни ўрганади, бадиий ҳаваскорлик тўгарагига қатнашади.

Наби Раҳимовни театрга халқ артисти, комик актёр Миршоҳид Мироқилов олиб келади. Агар сиз артистдан “Ҳамма нарсадан энг қийини нима ?” деб сўрасангиз, у тўғрироғи “Энг қийини томошабинни йиғлатиш, аммо кулдириш ундан ҳам  қийин” деб жавоб берса керак. Наби Раҳимов томошабинни маҳорат билан ҳам йиғлата оладиган, ҳам кулдира оладиган актёр эди. Наби Раҳимов қаерда бўлмасин ўзи билан яхши кайфият ва кулгини етаклаб келарди. Ажойиб табассуми унинг доимий ҳамроҳи эди.

У 1928 йилдан саҳнада ўйнашни бошлади. Бирингчи марта у саҳнага дўппи, яктак, йўл-йўл чопон ва этик кийган қадди-қомати келишган озғин ўсмир сифатида пайдо бўлганди. У ҳақиқий пўрим эди, ҳар қандай кийим унга ярашиб турарди.
 

 




читать всё...

41-йил олмалари

alt

Режиссёр: Равил Ботиров.

Ролларда:
Наби Раҳимов, Шуҳрат Эргашев, Усмон Салимов, Альберт Филозов, Игорь Класс.

Мамлакат: СССР

Йил: 1969, Давомийлиги: 81 дақиқа.

Ўзбекистонлик учта қариянинг 1941-42 йилларда Қизил Армия жангчилари учун бир эшелон олмани фронтга олиб боргани ҳақидаги таъсирчан ҳикоя. Саёҳат ҳақида кекса чойхоначи ВГИК битирувчисига ҳикоя қилиб беради. Қаҳрамон қарияга унчалик ишонмайди, аммо кунларнинг бирида, ҳарбий хроника кадрларини кўздан кечирар экан, экранда чойхоначини, унинг ёнида эса олма ушлаб турган жангчиларни кўриб қолади. Қаҳрамон қарияни излайди, бироқ энди у ҳаётдан кўз юмганди...   

 

батафсил...

Кекса устанинг васияти

altМамлакат: СССР
Жанр: болалар фильми, саргузашт, совет сериаллари
Ишлаб чиқарилган йили: 1972
Давомийлиги: 1 серияси 63 дақиқа, жами 252 дақиқа
Сериялар сони: 4 дан 4 та
Сценарий муаллифи: Александр Бизяк, А. Кривошеин
Продюсер: Михаил Ишевский
Оператор: Леонид Травицкий
Режиссёр: Юрий Степчук
Бош ролларда: Мақсуд Мансуров, Юсуф Розиқов, Бекзод Ҳамроев, Наби Раҳимов, Раззоқ Ҳамроев, Ражаб Адашев, Бахтиёр Ихтиёров, Зокир Муҳаммаджонов, Валерий Цветков
Эски Тошкент уйининг вайронлари орасидан пионерлар бухоролик темирчининг дафтарини топиб олишади. Топилма ҳақида қекса устанинг невараси – муаллим Толиб Сатторович билиб қолади.


батафсил...

Мафтунингман (Ўзбекфильм, 1958)

Очарован тобой (Узбекфильм,1958)

Фильм номи: Мафтунингман. Биринчи ўзбек мусиқий комедияси.
Режиссёр: Йўлдош Аъзамов
Композиторлар: Икром Акбаров, Мутал Бурҳонов, Минасай Левиев
Актёрлар: Клара Жалилова, Ғани Аъзамов, Турғун Азизов, Аббос Бакиров, Санъат Девонов, Наби Раҳимов, Раззоқ Ҳамроев.

батафсил...


Прослушать программу FM 104.4 от 11.12.2014 года